Uzbek Рафиқ қори Камолов: Ислом - сиёсатдир!

64.218 views
413 15

BAIXAR MÚSICA GRÁTIS
Loading...
Failed to get links, Please try again.

Descrição:

"Ўзбек имомлари" рукнидан бериб келаётганимиз туркум лавҳаларнинг навбатдагисида ислом сиёсати ва замонавий сиёсат ҳақида кўп маъруза қилган қорасувлик таниқли имом, эндиликда марҳум Муҳаммадрафиқ қори Камолов ҳақида гап боради.


Қорасувлик ҳунарманд

Асли қўшни Қирғизистоннинг Қорасув шаҳрида, 1953 йилда туғилган Муҳаммадрафиқ Камолов маърузаларида кўпроқ ислом дини асослари, ислом сиёсати ва бугунги сиёсатларнинг туташ ҳамда зид келган нуқталари ҳақида кўп маъруза қилган водийлик имомлардан биридир.

25 йиллик умрини имомликка бағишланган Рафиқ қори Камолов махсус диний таълим берувчи билим юртларнинг бирортасида ўқимаган.

Умумий ўрта таълим мактабидан кейин бирорта дунёвий илм даргоҳларида ҳам таълим олмаган.

Аммо, ўз даврининг етук қомусий олими бўлган ва илми бир вақтлар Ислом таълимоти маркази бўлган Ҳиндистонда тан олинган олим Мавлавий Ҳиндистоний қўлида кўп йиллар таълим олган.

Рафиқ қори ўз даврида у имомлик қилган масжидга келиб-кетувчи намозхонлар билан савол-жавобларини жамлаб китоблар чиқаришни ҳам бошлаган эди.

Publicado em

23 Apr 2013

Categoria

Musica