130 йиллик "Тоштурма" 3 ойда бузилиб, ўрнига хиёбон қурилади

25.622 views
123 7

BAIXAR MÚSICA GRÁTIS
Loading...
Failed to get links, Please try again.

Descrição:

Ўзбекистонда "Тоштурма" номи билан танилган Тошкентдаги 1-сонли тергов изолятори бузилиб, ўрнида замонавий дам олиш маскани қурилади. Адлия вазирлиги тарқатган хабарда айтилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 22 мартдаги фармойишида изоляторнинг қарийб 130 йиллик биносини 3 ойда бузиш белгиланган.

Уч ойлик режа

Адлия вазирлиги матбуот хизматининг Telegram тармоғи орқали тарқатган хабарномасида айтилишича, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Наманган кўчаси 1-уйда жойлашган ҳибсхона бино ва иншоотлари 3 ой ичида бузилади.

"Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш ва бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда барча инфратузилма объектлари мавжуд бўлган замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юкланди", дейилади хабарномада, жумладан.

Тоштурмада сақланаётган барча маҳбуслар Зангиота туманида янги қурилган қамоқхонага кўчирилгани ҳақида Озодлик шу йилнинг январида хабар қилган эди.

Тоштурмада маҳбусларни сақлашга мўлжалланган тўртта корпус бўлиб, уларда охирги пайтларда, қамоқхона нозирларининг айтишича, икки ярим минг маҳбус сақланган.

Publicado em

27 Mar 2018

Categoria

Musica